Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидова Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг ўтказилган кунда 330 ўринга мўлжалланган муассасада 253 нафар ногиронлиги бўлган болалар, 94 нафар ётоқли васийликка олинган, 60 нафар эмакловчи васийликка олинган ҳамда 99 нафар юрадиган васийликка олинган шахслар мавжудлиги аниқланди.

Мониторингда интернат уйида яшовчиларнинг дам олишлари, сайр қилишлари ҳамда бўш вақтларида ўзлари ёқтирган қўл меҳнати билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар билан танишилди. Бундан ташқари, мулоқотга лаёқатли болалар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, интернат уйида яшовчи болаларнинг яшаш жойлари, овқатланиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган хоналари кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида мазкур муассасада жами 12 та кузатув камералари борлиги, шулардан фақат 6 таси ишлаётгани маълум бўлди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича  тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати