Ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили томонидан жойига бориб ўрганилди.
Аниқланишича, аёлни мазах қилган ходималар ушбу муассасага аутсорсинг асосида хизмат кўрсатадиган тадбиркорлик субъектида ишлаган. Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган Я.С.ни шифокор, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлар (энага) рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб мазах қилишган. Мазкур олинган видео тасвир ошхонада ишловчи ходимларнинг телеграм группасига ташлаган.
С.Я.да ақли заифликнинг оғир даражаси сабабли хулқ атвор бузилиши билан кечувчи руҳий ҳолат тез-тез кузатилади. (Яъни доимий равишда яқин қариндошларини эслаб уйимга жўнатинг ёки чақириб беринг деб йиғлаш ҳолатлари юзага келади.)
2024 йил 17 май куни Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи раҳбари Сирдарё тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Х.М. ва Ш.О.ларнинг хатти-ҳаракатига Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги” Қонунинг 3 ва 4-моддалари юзасидан қонуний чора кўришлик бўйича мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, ходималар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод қилинган.
Ҳозирги кунда Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Омбудсман минтақавий вакили С.Я. ва унинг шифокори билан суҳбатлашганда кайфияти ва руҳий ҳолати яхши экани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, инсон шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият. Ҳеч кимни уни топташга ва поймол қилишга ҳаққи йўқ!
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати