Шу куни ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбирлари ҳам ташкил этилди. Тадбирларда тумандаги “Тароқли”, “Балх гузар”, “Галагузар”, “Каттабоғ”, “Нуртепа” ва “Куллукшо” МФЙда яшовчи 200 нафарга яқин аҳоли қамраб олинди.
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган мазкур тадбирда иштирокчиларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
2024 йил 5 июнь куни Сирдарё вилоятининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Мирзаобод тумани “Наврўз” МФЙдаги 1-сонли умумий умумтаълим мактабида ҳам “Омбудсман мактаби” тадбир ташкил этилди. Унда тегишли давлат идоралари вакиллари томонидан фуқароларнинг пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий вазифалари ҳақида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати