Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Самарқандда Ўзбекистон ва Мўғулистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманлари учрашуви бўлиб ўтди
2024 йилнинг 13 июнь куни Самарқандда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова янги сайланган Мўғулистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси Бош комиссари Сунжид Дулгар билан учрашди.

Суҳбат давомида Омбудсманлар фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, мониторинг ўрганишлари масалалари муҳокама қилинди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати