Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни фуқаролар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, имтиёзли кредитлар олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бепул юридик ёрдам олиш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирларда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.
Шундан сўнг, Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари назоратга олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати