Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухородаги 20-сон Жазони ижро этиш колониясидаги маҳкумлар мурожаатлари қабул қилинди
2024 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили A.Хусейнова 20-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Ташриф давомида маҳкумларга яратилган шарт-шароитлар,  ошхона, озиқ-овқатларни сақлаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа ҳолатлар ўрганилди.

Сўнгра “Омбудсман қути”сига ташланган мурожаатлар қабул қилинди ва маҳкумлар билан жамоавий ва якка тартибдаги учрашувлар ўтказилди.

Мониторингда аниқланган камчиликларни бартараф этиш  бўйича колония маъмуриятига минтақавий вакил тавсиялари берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати