Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ўринбосари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2024 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда 30 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларда чет элда жазо муддатини ўтаётган ҳамюртимизга ҳуқуқий кўмак бериш, ишдан ноқонуний бўшатиш, 18 ёшга тўлганлиги сабабли “Мурувват уйи”дан кетган болага уй-жой ажратиш, моддий ва ижтимоий ёрдам олиш, нореал қарздорликни бартараф этиш, ижро органлари ҳаракатидан норозилик, хусусий мулк билан боғлиқ ҳолатлар ва суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати