Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ҳамда Венесуэла Боливар Республикасининг Халқ ҳимоячиси Хосе Руис Ангуло билан учрашди.
Учрашувларда Омбудсманлар мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолиятни кучайтириш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш борасида ўзаро фикр алмашишди. Шунингдек, тажриба алмашишди, мурожаатлар билан ишлаш механизмларига оид сўнгги янгиликлар билан бўлишишди.
Хусусан, Венесуэла Омбудсмани Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораётгани, инсон ҳуқуқлари соҳасида салмоқли ўзгаришлар бўлганлигига урғу бериб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигинибилдирди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувларда истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати