Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Манзил колониядан Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига юборилган маҳкум ҳолидан хабар олинди
Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий Қўнғирот туманидаги 27-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг ташрифида мазкур колонияда маҳкум ва маҳкумаларнинг яшаш, овқатланиш, даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш, ювиниш шароитлари яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув хоналари ва кутубхоналар кўздан кечирилди. 

Ўрганиш давомида мазкур манзил колонияда кенг кўламли капитал таъмирлаш ишларининг олиб борилганлиги, жумладан, маҳкумларнинг спорт билан шуғулланишлари учун спорт майдончаси (воркаут) ва янги ювиниш хоналари қурилгани, колония ошхонаси жорий таъмирлангани ва янги жиҳозлар билан таъминланганига гувоҳ бўлинди.

Шунингдек, мониторинг доирасидан маҳкум ва маҳкумалар жамоавий ва якка тартибда учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда қийноқ ҳолатлари бўйича шикоятлар бўлмади. Улар яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув хоналаридаги шароитларни яхшилаш бўйича амалий ёрдам сўрашди. 

Мониторингда аниқланган камчиликлар ва маҳкумлар мурожаатлари бўйича муассаса маъмуриятига Омбудсман минтақавий вакилининг тавсиялари берилди.

Шу куни минтақавий вакил манзил колонияда маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилишида ҳам иштирок этди.

Шунингдек, минтақавий вакил томонидан мазкур манзил колониядан Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимига ётқизилган маҳкум  Ж.Қ.нинг аҳволидан хабар олинди.

Маҳкумнинг соғлиғида жиддий муаммолар бор эканлиги аниқланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли тавсиялар асосида шу куннинг ўзида беморга Нукус шаҳридаги республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология тиббиёт марказида даволаниши учун йўлланма берилиб, касалхонага ётқизилди ҳамда беморнинг соғлиғи минтақавий вакил томонидан доимий назоратга олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати