2024 йилнинг 24 июль куни Поп тумани 6-сон жазони ижро этиш колониясида 3 ойлик касб-ҳунар ўрганиш курсларини тамомлаган 70 нафар маҳкумга сертификатлар топширилди. Улар чинни фаянс ва сопол буюмлар тайёрлаш, хажмли ва қолипли шаклларда қуйилган буюмлар тайёрлаш, муаллифлик мебеллари ишлаб чиқариш, гул босилган газламалар ва чокли буюмлар ясаш ҳамда чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби йўналишларда касб-ҳунар ўрганишди.
Бундан ташқари, ҳозирда 6-сон жазони ижро этиш колониясидаги маҳкум ва маҳбуслар учун хорижий тилларга ўқитиш, спорт тўгараклари, компютер саводхонлиги курслари ҳамда кутубхона фаолияти йўлга қўйилган.
Шу билан бир қаторда, Омбудсманнинг Намангандаги минтақавий вакили колониядаги маҳкумлар билан жамоавий тартибда суҳбатлашди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати