Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мурожаатларни кўриб чиқишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро Ф.Л. алдов йўли билан Россияга ишлашга олиб кетилган синглисини Ўзбекистонга қайтариб олиб келишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатчининг қайд этишича, синглиси Ф.С.ни 2024 йилнинг январь ойида фуқаро Д.О. алдов йўли билан Россияга ишлаш учун олиб кетган ва паспортини рўйхатга қўйиш важи билан олиб қўйиб, 5 ой давомида катта далада мажбурлаб ишлатган. Сўнг синглиси Самара шаҳрига қочишга муваффақ бўлган, аммо Ватанига қайтиб келишга имкон тополмаган.

Мазкур мурожаат дарҳол Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Республика “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўрганилди.

Натижада, фуқаро Ф.С. жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди ва ҳозирда у оиласи бағрида.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати