Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўта хавфли рецидивистни тергов ҳибсхонасига тез-тез чақирилаётгани ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилмоқда
Жорий йилнинг 29 июль куни generalissimus_uzb телеграм каналида “ЖИЭМ ва тергов ҳибсхоналарини прокуратура назорат қилмай қўйдими ёхуд ўта хавфли рецидивист ЖИЭМдан ИИВ Марказий тергов ҳибсхонасига нега тез-тез чақирилмоқда” номли хабар эълон қилинди. Унда 2010 йилда озодликдан маҳрум қилинган ўта хавфли рецидивистни 2023-2024 йилларда ҳар ой тергов ҳибсхонасига чақиртирилгани қайд этилган ва ҳолат Омбудсман томонидан ўрганилиши сўралган.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)томонидан назоратга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига назорат хати юборилди.

Ҳолат юзасидан жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати