Тадбирда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, имтиёзли кредитлар олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.
Очиқ мулоқотда 16 нафардан ортиқ фуқароларнинг уй-жой ажратиш, пенсия, кадастр ва нафақа масалалари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия олиш ҳамда суд масалаларига оид саволларига батафсил жавоб берилди.
Шу куни Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари назоратга олинди.
Унда 20 нафарга яқин фуқаролар уй-жой, субсидия ажратиш, ижтимоий ёрдам олиш, кадастр, коммунал хизматлар ҳамда пенсия билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.
Мурожаатлар мавзусидан келиб чиқиб, қабулга туман ҳокими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими, “Мадад” ННТ вакиллари ва бошқа ташкилот вакиллари жалб этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати