Мониторингда ушбу муассасада сақланаётган шахслар учун яратилган шароитлар ўрганилди, маҳкум (маҳбуслар) билан сайёр қабул ўтказилди ҳамда уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашилди.
Хусусан, ҳибсхонада сақланаётган Ф.Й. унинг шаърий никоҳида бўлган аёл билан қонуний никоҳдан ўтиш истаги борлигини айтиб, никоҳнинг қонуний расмийлаштирилишида амалий ёрдам сўради.
Ушбу мурожаат минтақавий вакил томонидан Урганч шаҳар ФҲДЁ бўлимига йўналтирилди. Мурожаат ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 26 июль куни Ф.Й. ва унинг шаърий аёли ўртасида қонуний никоҳ расмийлаштирилди.
Шунингдек, маҳбус К.Л.нинг Омбудсманга йўллаган ёзма мурожаати ўз манзилига юборилмаганлиги бўйича қилган шикояти минтақавий вакил томонидан назоратга олиниб, ушбу муассасанинг маҳкум (маҳбуслар) мурожаатларини қабул қилиш ҳамда тегишли манзилга юбориш бўйича юритилаётган махсус китоби ўрганилганда, маҳбус К.Л.нинг мурожаати жорий йилнинг 15 июль куни минтақавий вакилга, 17 июль куни эса Омбудсманга юборилганлиги аниқланди. Бугунги кунда мазкур мурожаат ўрганиш жараёнида бўлиб, Омбудсман мурожаатига асосан Олий суд ва Прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Бундан ташқари, сайёр қабулда минтақавий вакил томонидан тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар билан учрашувга ва йўқловни олиб келган яқин қариндошлари билан учрашилиб, уларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати