Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари қабул қилинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Хусейнова Бухоро шаҳрида жойлашган 4-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Ташриф давомида қамоққа олинган шахслар ҳамда маҳкумларга яратилган шарт-шароитлар, ошхона, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа ҳолатлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида тиббиёт бўлимида дори-дармонларнинг етарли даражада жамланганлиги ва муддати ўтмаганлиги аниқланди.

Сўнгра “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилиб, унга келиб тушган мурожаатлар муаллифлари билан якка тартибда суҳбатлашилди ва мурожаатга оид ҳолатлар аниқлаштирилди. Шунингдек, ҳибсхонада сақланаётган шахслар билан жамоавий ва якка тартибдаги учрашувлар ўтказилди.

Мониторингда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳибсхона маъмуриятига тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати