Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразм вилоятидаги Руҳий асаб-касалликлари диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида Хоразм вилояти Руҳий асаб-касалликлари диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Диспансер 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, мониторинг кунида у ерда 467 нафар бемор даволанаётганлиги маълум бўлди.

Кузатув давомида диспансердаги беморлар ётоқ жойлари ва ювиниш хоналарининг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, даволанаётганларнинг муолажалари ўз вақтида бўлаётганлиги, тиббиёт бўлимидаги дори-дармонларнинг яроқлилиги талаб даражасида эканлиги, яқин қариндошлар билан учрашиш хоналарида барча шароитлар яратилганлиги ҳамда даволанаётганларга иссиқ таомлар кундалик таомнома асосида аутсорсинг хизмати орқали таъминланаётганлиги аниқланди.

Шу билан бир қаторда, жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан диспансерда даволанаётганлар билан жамоавий суҳбатлар ўтказилди, шунингдек икки нафар даволанаётган шахс Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан якка тартибда қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати