Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкентдаги 51-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов 2024 йил 20 август куни Яшнобод туманида жойлашган 51-сон манзил-колониясига мониторинг  ташрифини амалга оширди.

Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш шароитлари, жумладан, ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, тиббиёт бўлими, кутубхона, ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган жойлар, меҳнат шароитлари ҳамда яқин қариндошлар билан узоқ муддатли учрашув хоналари кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, Омбудсманинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили маҳкумлар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлашиб, уларнинг муассасадаги шароитлар ва ходимларнинг муомаласи бўйича фикрларини ўрганди ҳамда мурожаатларини қабул қилди.

Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хусусан, электрон дўкон фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда эскирган бино ҳудудини таъмирлаш бўйича тавсиялар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати