Мониторинг ташрифида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг яшаш, овқатланиш шароитлари, меҳнат қилиши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда уларга нисбатан муомала ва муносабат ҳолатлари ўрганилди.
Мониторинг ташрифида у ерда сақланаётган маҳкумлар билан жамоавий ва 40 нафардан ортиқ маҳкум билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди ва мурожаатлари қабул қилинди.
Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман томонидан тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли давлат ташкилотларига киритилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати