Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фарзандини мактабга қабул қилинишида муаммога учраган маҳкума Омбудсманга мурожаат қилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураевга маҳкума А.Н. фарзандининг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашда қийинчиликка учраётгани бўйича мурожаат қилди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, Навоий шаҳрида синглисининг қарамоғида яшайдиган,мактаб ёшига етган қизи мактабга 1-синфга қабул қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасига кўра,ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги, таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши, таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги, давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги – таълим соҳасидаги асосий принциплар ҳисобланади.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ижобий ҳал қилинди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати