2024 йилнинг 9 сентябрь куни Бухоро вилояти, Когон шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2024-2025 ўқув йилининг илк “Омбудсман соати” дарси ташкил этилди.
Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган мазкур дарсда юқори синф ўқувчиларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, шахсий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини соҳасида фаолият юритувчи миллий институтлар фаолияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўтказилган амалий машғулот ўзаро савол-жавоблар ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди.
Бундай тадбирлар ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини оширишга ҳамда ўзлари ва бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этишларига хизмат қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати