Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Нукусдаги 2-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
2024 йилнинг 13 сентябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакилининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда  мазкур ҳибсхонада сақланаётган 300 нафардан ортиқ шахслар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикка Қорақалпоғистон Республикаси  Соғликни сақлаш вазирлигининг малакали шифокорлари терапевт, хирург, невропатолог, ЛОР, окулист, стоматолог, кардиолог, эндокринолог, акушер-гинеколог ҳамда УТТ мутахассислари жалб қилинди.

Профилактик тиббий текширувлар натижасига кўра, 5 нафар шахсга тарқоқ буқоқнинг 2-босқич, 6 нафар шахсга қандли диабет, 23 нафар шахсга гипертония касаллиги, юракнинг ишимик касаллиги, стенокардия, 11 нафар шахсга диуеркулятор энцефалопатия, 7 нафар шахсга вегето-томир дистояниси аралаш типи, 4 нафар шахсга сурункали отит,  3 нафар шахсга қориннинг оқ чизиғи чураси, 2 нафар шахсга бавосил ташҳислари қўйилди.

Шунингдек, 5 нафар шахсга кўз касалликлари бўйича кўзойнаклар коррекция қилиниб, муолажалар буюрилди.

Тиббий кўрик натижалари бўйича 22 нафар шахсга амбулатор тартибда даволаниши, 5 нафарга қўшимча текширув тавсия этилди, шунингдек, 18 нафар шахсга олаётган муолажаларига қўшимча дори-дармонлар ёзиб берилган бўлса, 3 нафарига жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсияси берилди.

Бундан ташқари, Омбудсманнинг минтақавий вакили мазкур ҳибсхонада сақланаётган шахслар фикрларини ўрганиб, улар мурожаатларини қабул қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати