Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда
Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман соат”лари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. 

Навбатдаги “Омбудсман соат”лари Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 18-сонли, Қашқадарё вилоятидаги 23-сонли, Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 3-сонли, Бухоро вилоятидаги 2, 3 ва 16-сонли, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 11 ва 33-сонли умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун ўтказилди.

“Омбудсман соат”ларида юқори синф ўқувчиларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, қадр-қиммати, шахсий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, Омбудсманлар ҳаётий вазиятларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ўқувчиларга видеороликлар асосида интерактив усулда маълумотлар берилди.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилган амалий машғулотлар ўзаро савол-жавоблар ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Ҳаётий вазиятлар мисолида берилган янги кўникмалар дарсларни янада қизиқарли ўтишига хизмат қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати