Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Намангандаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди
2024 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов хибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг давомида маҳкум ва маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситаларини сақлаш ҳолати, шунингдек, хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди.

Шу билан бир қаторда, Омбудсманнинг Намангандаги минтақавий вакили тергов ҳибсхонасида сақланаётган 140 нафарга яқин шахс билан жамоавий,  6 нафар маҳкум билан якка тартибда суҳбатлашди ва мурожаатларини қабул қилди. 

Бундан ташқари, ҳибсхонадаги “Омбудсман қути”ларида қолдирилган мурожаатлар қабул қилиниб, ариза муаллифлари билан ҳам якка тартибда суҳбатлашилди. 

Мониторингда қабул қилинган барча мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди, баъзи мурожаатлар бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, ташриф давомида мазкур муассасадаги хўжалик ишларига жалб этилган 17 нафар маҳкумга “Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси” билан ҳамкорликда таом тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати