Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоронинг Когон шаҳрида яшовчи фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишган?
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда вилоятлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини ташвишга солаётган масалалар танлаб олинади. Бухоро вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари долзарб эканини кўрсатди.

Шундан келиб чиқиб, 2024 йилнинг 24 сентябрь куни Бухоро вилояти Когон шаҳрида ўтказилган “Омбудсман мактаби” тадбирида айни масалалар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди. Унда “Бунёдкор”, “Истиқлол”, “Мирзо Улуғбек”, “Мақтумқули”, “Арабхона” маҳаллаларида яшовчи 100 нафарга яқин аҳоли қамраб олинди.

Тадбирда иштирокчиларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, сифатли ижтимоий хизмат кўрсатиш, пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўловларини олиш тартиби бўйича ҳуқуқий саводхонлиги оширилди. Шунингдек, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти ҳақида хабардор қилинди.

Маълумот учун: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 202-моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати