Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аёллар колониясидаги маҳкумалар учун сайёр қабул ташкил этилди
2024 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов 21-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг давомида маҳкумаларнинг ётоқ жойлари, ошхона, тиббиёт бўлимидаги шароитлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш хоналари кўздан кечирилди.

Шунингдек, мониторинг доирасида сайёр қабул ҳам ташкил этилиб, Омбудсман минтақавий вакилига якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган 12 нафар маҳкума мурожаатлари қабул қилинди ва айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мониторинг ташрифи якунларига кўра, муассаса маъмуриятига тегишли тавсиялар киритилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати