Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. 

Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули энг кўп мурожаатлар юборилаётган ҳудуд - Мирзаобод туманида ўтказилди. 

Қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар уй-жой, кадастр, ер солиғи, ижтимоий ёрдам олиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.

Шу куни Мирзаобод туманида яшовчи аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбири ҳам ташкил этилди. Тадбирда “Навбаҳор”, “Баҳористон”, “Ҳақиқат” ва "Йўлдошобод" МФЙда яшовчи фуқаролар қамраб олинди.

Тадбирга тегишли давлат идоралари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари жалб этилиб, улар иштирокчиларни кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий хабардорлигини оширишди. Шунингдек, аҳолига "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилди. 

Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати