Меморандум доирасида, клуб аъзоларига дарсдан сўнг Омбудсман институтида амалиёт ўташ ва иш ўрганиш учун имконият яратилган. Шунингдек, Омбудсман Котибиятининг малакали ходимлари томонидан талабалар учун маҳорат дарслари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги маҳорат дарси 2024 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилиб, унда “Омбудсман клуби”га аъзо бўлган битирувчи курс талабалари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти билан яқиндан танишишди.
Амалиётчи экспертлар билан ўтказиладиган шу каби очиқ мулоқотлар талабаларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид янги билимларни эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати