Альянс йиғилишида шунингдек, Россия Федерацияси, Туркия, Сербия, Арманистон, Қирғизистон, Монголия, Қозоғистон, Эрон, Бахрайн қироллиги, Қувайт ва Тожикистон Омбудсманлари ва миллий инсон ҳуқуқлари институтлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоялаш, киберхавфларга қарши кураш стратегиялари, ахборот хавфсизлиги бўйича қонунчилик, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг электрон платформалари ва уларнинг имкониятлари каби мавзуларда сўз борди ва бу борадаги илғор хорижий амалиётлар ҳақида фикр алмашилинди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати