Мониторингда ушбу муассасада сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан, яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, учрашув хонасидаги ҳолатлар ўрганилди. Аниқланишича, ҳибсхонага ўрнатилган барча видеокузатув камералари соз ҳолда ва марказга уланган.
Мониторинг ўтказилган куни вақтинча сақлаш ҳибсхонасида белгиланган сиғимдан ортиқ шахслар сақланаётгани маълум бўлди.
Шунингдек, мазкур муассасада сақланаётган шахслар билан жамоавий ҳамда 10 нафарга яқин гумонланувчилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Бундан ташқари, минтақавий вакил томонидан Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонасига ҳам мониторинг ташрифи ўтказилиб, муассасада сақланаётган маҳкум ва маҳкумалар учун яратилган шароитлар ўрганилди ва “Омбудсман қутиси”даги мурожаатлар қабул қилинди.
Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хусусан, ВСҲда жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати