Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази вакили ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
2024 йилнинг 18 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс билан учрашди.

Учрашувда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида ўзаро тажриба алмашиш, ходимлар малакасини ошириш борасидаги лойиҳалар ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида меҳмон Туйя Бракс Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва  Омбудсманлар фаолиятини кузатиб бораётганини қайд этиб, ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Маълумот учун, шу йилнинг апрель ойида Омбудсман ҳамда Вакил Котибияти ходимлари Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир доирасида Финляндия Парламенти, Адлия канцлери, Олий маъмурий суди ва Бош прокуратураси фаолияти билан яқиндан танишишган эди. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда Омбудсман Котибияти ходимлари учун Финляндиянинг Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен иштирокида семинар тренинг ташкил этилган.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати