Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Фурқат туманларида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
Жорий йилнинг 29 октабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан "Омбудсман мактаби" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва Фурқат туманларида фуқаролар учун тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон туманидаги "Қирқ кетмон", "Шакаробод", "Қўрғонча", "Шодлик", "Боғи Эрам", "Қулибек" МФЙлари ва Яйпан шаҳарчаси ҳамда Фурқат туманидаги "Ардахшон", "Эски", "Ғунча", "Навбахор", "Катта янги" ва "Калнишон" маҳалларида яшовчи қарийб 300 нафар аҳоли қамраб олинди.
Фуқаролар билан ўзаро савол жавоб ва очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилди. Унда 20 нафарга яқин фуқаро бола пули, уй-жой, кадастр, субсидия, мерос билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди. Мазкур мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди ва қолганлари назоратга олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати