Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аҳоли мурожаатлари асосида Хоразмда фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Омбудсман мактаби» тадбирларини ўтказиб келмоқда.  Ўзаро мулоқот платформасига айланган «Омбудсман мактаби» тадбирлари доирасида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, улар мурожаатлари қабул қилинмоқда. Муҳими, аҳолига уни қийнаётган масала тегишли давлат органлари вакилларига ҳам тўғридан тўғри, шу вақтнинг ўзида мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.

2024 йил 1 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани аҳолиси учун “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда туманнинг “Урганч”, “Сардорлар”, “Чақир”, “Вакиллар”, “Қора гўз”, “Дўстлик”, “Гулбоғ”, “Янгиобод”, “Қўшлоқ”, “Бойот”, “Хўжалар”, “Тузлоқ” ва “Шеробод” маҳаллаларида яшовчи 100 нафардан ортиқ фуқаролар қамраб олинди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан берилган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.

Шундан сўнг, Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили сайёр қабул ўтказиб, фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати