Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини ташвишга солаётган масалалар танлаб олинади. Қорақалпоғистон Республикасидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳолига юридик хизмат кўрсатиш масалалари долзарб эканини кўрсатди.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ўтказилган “Омбудсман мактаби” тадбирида юқорида қайд этилган масалалар бўйича аҳолига атрофлича тушунтиришлар берилди. Унда тумандаги “Турон”, “Бўстон”, “Моншакли”, “Туркистон” ва “Саноат” маҳаллаларида яшовчи 100 нафардан зиёд аҳоли қамраб олинди.

Тадбирга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Кадастр агентлиги ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ҳам жалб этилиб, улар томонидан иштирокчиларнинг аҳолига сифатли ижтимоий хизмат кўрсатиш ва давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиблари бўйича ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.

Эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда Омбудсманга ушбу ҳудуддан юборилаётган мурожаатларда кўтарилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Омбудсман мактаби” тадбири доирасида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакилининг фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди. Унда 50 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Мазкур мурожаатлар назоратга олиниб, айримларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати