Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2024 йилнинг 29 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда фуқаролар меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ижтимоий ёрдам олиш, уй-жой, инсонпарварлик далолатномасини қўллаш, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнлари, оилавий ва мулкий муносабатларга оид ҳамда бошқа мурожаатларини қолдиришди.

Ушбу мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ўрганишга киришилди. Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти ҳамда ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати