ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттунен Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишларига қизиқиш билдирар экан, яқинда қабул қилинган "Омбудсман тўғрисида"ги Қонуннинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Ушбу Қонун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган янги нормаларни ўз ичига олади. Шунингдек, Қонун Конституцияга мувофиқлаштирилган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлашни назарда тутувчи ўзгаришларни ўзида жамлаганлиги қайд этилди. Бу эса Глобал альянс томонидан Омбудсманга Париж принципларига мувофиқлиги бўйича “А” мақомини берилишига хизмат қилади.
Учрашувда 2025-2026 йиллардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича режалар, ходимлар малакасини оширишга қаратилган лойиҳалар, Омбудсман фаолиятига техник кўмак кўрсатиш йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати