Ўзбошимчалик билан бошланган қурилиш ишларини тўхтатиш, ёлғиз кекса аёлнинг ижтимоий масаласи бўйича мурожаатлар Омбудсманнинг Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан ўрганилди.
Мазкур шикоятларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларга оид ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижаларига бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати