Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда
Омбудсманнинг Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари жорий ҳафтада иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларига оид мурожаатларни жойига чиқиб ўрганишди.

Қайд этиш лозимки, мурожаатларда кўтарилган масалалар бўйича керакли маълумотлар етарли бўлмаган ва аниқлаштирилиши лозим бўлган ҳолатлар бўлганида жойига чиқиб ўрганиш ташкил этилади. 

Шикоятларнинг айримлари масала ўрганилаётган жойнинг ўзида ҳал қилинган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланмоқда ва улар бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Ўрганиш натижаларига бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати