Мазкур мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва ишга оид ҳужжатлар тўпланди.
Шундан сўнг, Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига меҳнат ҳуқуқларининг тикланиши бўйича даъво аризаси киритилди.
Натижада мурожаатчиларга жами 100 млн сўмдан ортиқ иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати