Экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашга қаратилган ташаббуслар доирасида Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан Республикамиздаги қатор мактабларда “Омбудсман соати” дарслари ташкил этилди.
Тадбирлар Навоий шаҳридаги 7, 17, 19 ва 22-сонли, Андижон вилоятидаги 22-сонли, Бухоро шаҳридаги 1 ва 7-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда Пешку туманидаги 1-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди.
Дарслар интерактив услубда ташкил этилиб, ўқувчиларга Омбудсман томонидан тайёрланган “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш - келажакка ғамхўрлик” мавзусида видеодарс намойиш этилди. Ўзаро савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой ўтган амалий машғулотда ёшлар атроф-муҳитни асрашга янада эътиборли бўлишлари лозимлиги таъкидланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати