Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва ёшлар учрашуви: ҳуқуқий билим ва ҳамкорлик имкониятлари
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Омбудсман ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова талабалар билан учрашиб, уларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди. Суҳбат давомида қийноқларнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда академияда "Омбудсман клуби"ни ташкил этишга келишиб олинди. Янги клуб аъзолари дарсдан сўнг Омбудсман институти мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаш, мурожаатларни ўрганиш ва қабул жараёнларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Бу талабаларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалий кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради.

Шунингдек, Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари Евгений Коленко муассасада жорий этилган юридик клиника фаолиятига алоҳида тўхталиб, ушбу юридик клиника доирасида ҳам биргаликда ҳамкорлик қилишни тавсия қилди.

Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди. Омбудсман талабаларнинг саволларига батафсил жавоб бериб, инсон ҳуқуқларини кафолатлаш борасидаги халқаро ва миллий тажриба ҳақида тушунтиришлар берди. Иштирокчилар бундай учрашувларни доимий равишда ўтказиш таклифини билдиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати