Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Сенатнинг қўмита мажлисида кўриб чиқилди
2025 йилнинг 5 март куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Омбудсман институти 2024 йилда янги конституциявий қоидалар асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, соҳага оид миллий қонунчиликни ҳамда миллий превентив механизмни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда бир қатор ишларни бажарди.

Шунингдек, ombudsman.uz мобил иловасининг ишга тушгани алоҳида қайт этилди. Ушбу илова орқали фуқароларга мурожаатларни исталган вақтда юбориш, мурожаат ҳолатини мониторинг қилиш, OneID орқали тез осон рўйхатдан ўтиш, жавоб хатларини юклаш ва қабул қилиш, мурожаатларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида юбориш, онлайн маслаҳат олиш имконияти яратилган.

Таъкидланишича, Омбудсман давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ўзаро узвий алоқада бўлиши натижасида инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш йўлидаги вазифаларнинг ижро этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратган.

Мажлисда Омбудсманнинг ҳуқуқий таҳлил ва мониторинг, халқаро ҳамкорлик, ҳуқуқий тарғибот ҳамда жамоатчилик билан алоқалар йўналишидаги фаолиятлари юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

Муҳокамалар якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати