Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этди.
Комиссия йиғилишида МДҲ доирасида Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан махсус баёнотлар қабул қилинди.
Йиғилиш кун тартибидан жами 17 та масала ўрин олди. Жумладан:
• Пенитенциар тизимда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиниши ҳолати;
• Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳуқуқларининг таъминланиши устидан мониторинг натижалари;
• Ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Феруза Эшматованинг чиқиши ёшлар ҳуқуқларига риоя этилиши масаласига бағишланди. У ўз нутқида ёшлар ҳуқуқлари масаласи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб, мазкур соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва жамоатчилик назоратининг кенгайиб бораётганига эътибор қаратди.
Шунингдек, йиғилишда Қозоғистон, Беларусь, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россия Омбудсманлари иштирокида инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид илғор тажрибалар бўйича фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати