Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, ташкил этилган “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги иштироки ҳамда гендер тенглигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси ҳисобланади. Мазкур ташаббус аёлларда етакчилик салоҳиятини ошириш, раҳбарлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни юқори лавозимларга тайёрлашга қаратилган.