Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ– БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан ҳам ана шундай Меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз аҳолисининг 40 фоизидан ортиғини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади, – деди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова. – Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 70 дан ортиқ халқаро шартномага аъзо бўлган, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида мустаҳкам миллий ҳуқуқий база ҳам яратилган.

Биз ўз фаолиятимизда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш, болалар ва уларнинг қонуний вакиллари орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, жамоатчилик ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига кўмаклашиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар билан шуғулланамиз. Бола ҳуқуқлари соҳасида Ҳаракатлар стратегияси доирасида белгиланган мақсад-вазифаларни рўёбга чиқариш учун “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилиш биз учун аҳамиятли ва ишонаманки, биргаликдаги бу саъй-ҳаракатларимиз самарали бўлади ҳамда кутилган натижаларни беради.

Шундан сўнг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ва “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашди.

Мазкур ҳужжатга кўра, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, хусусан, фуқаролар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида болаларнинг ҳуқуқ-эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш ҳамда соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳамкорликда конференция, семинар-тренинг, давра суҳбатлари ва бошқа шу каби тадбирларни ташкил этиб бориш назарда тутилган.