Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таминлаш Меморандум
2019 йилнинг 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида Меморандум имзоланди. Меморандумга кўра, тарафлар сайловларда фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилади.

Томонлар ўз ваколатларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари, ҳусусан сайлов ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ҳамкорликда кенг жамоатчиликка етказиш, ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида ҳамкорликда мониторингларни амалга ошириш, қонунчиликка мувофиқ жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг сайлов жараёнида ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг қилиш, сайловчилар ва номзодлардан тушаётган мурожаатларни ҳамкорликда кўриб чиқиш ва тегишли қонуний чораларни кўриш ҳамда сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида  тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.

Меморандум имзоланишидан мақсад - Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, шунингдек сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш бўйича ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати