Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ногиронлиги бўлган болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқларини кафолатлашимиз зарур
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш таклифини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этар экан, Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлагани бежиз эмас.

Мамлакатимизнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – ногиронлиги бўлган шахсларга Конституциямизда назарда тутилган фуқаролик, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ҳамда принциплари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа фуқаролар билан тенг имкониятларни таъминлаш ҳисобланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш таклифини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этар экан, Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлагани бежиз эмас.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш масалалари бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда. Бу ўринда Конституция, 40 дан ортиқ қонун ва 160 дан ортиқ қонуности ҳужжати кўзда тутилган.

2020 йил 15 октябрда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Жорий йилда Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилинди.

Ўзбекистонда 760 минг нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахс, шу жумладан, 100 мингдан ортиқ 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар истиқомат қилади. Улар ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олинган.

Давлат ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилаларга моддий, маслаҳатга оид ва бошқача тарзда ёрдам беради, содда қилиб айтганда, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 3-бобидаги моддаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланган.

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини жамият ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларида ҳимоя қилиш асосида қандай вазият бўлишидан қатъий назар инсонни, шу жумладан ногиронлиги борлиги туфайли камситмаслик принципи ётади. Бу борада нафақат давлат тузилмалари, балки фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаоллик кўрсатаётгани жуда муҳим.

Шу билан биргаликда, ногиронлиги бўлган болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқларини кафолатлашимиз зарурияти мавжуд.

БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ўзининг қирқ учинчи сессиясида (Женева, 2006 йил 11-29 сентябр) "Ногирон болаларнинг ҳуқуқлари" тўғрисидаги 9-сонли умумий тавсияларини қабул қилди. (CРC/C/ГC/9, 2007 йил 27 феврал)

Умумий тавсиянинг 6-бандида Конвенциянинг барча қоидаларини инобатга олган ҳолда, иштирокчи-давлатлар ногирон болалар ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириши ва уларга кўмаклашиши кўрсатилган.

Эътиборингизни умумий тавсияларнинг 41-бандига қаратсам, унда:

агар оила зарур бўлган барча нарсалар билан етарли даражада таъминланган бўлса, имконияти чекланган болалар ўз оила муҳитида энг яхши ғамхўрлик ва тарбия олиши;

оилаларни қўллаб-қувватлаш ота-оналар, ака-укаларни нафақат ногиронликнинг ўзи ва унинг сабаблари, балки ҳар бир боланинг алоҳида жисмоний ҳамда руҳий эҳтиёжлари ҳақида ўқитишни ўз ичига олиши;

ногирон болаларнинг оилалари дуч келадиган стресс ва муаммоларга жавобан психологик-ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

ота-оналар, ака-ука ва опа-сингилларни ногирон қариндошлари билан мулоқот қилиш имкониятини яратиш учун оила аъзоларига умумий тилни, масалан, имо-ишора тилини ўргатиш;

ногирон болага муносиб ҳаёт кечириши, мустақил ва тўлиқ ғамхўрлик қилиши учун зарур бўлган махсус нафақалар, истеъмол товарлари ва зарур жиҳозлар масалан, махсус мебел ва транспорт воситалари кўринишида моддий ёрдам кўрсатиш;

оила ва жамият ҳаётида иштирок этишни таъминлаш тавсиялари иштирокчи давлатларга берилган.

Шу муносабат билан, ногиронлар қарамоғидаги болаларга ҳам ёрдам кўрсатилиши керак. Масалан, ногирон ота-онаси ёки бошқа тарбиячи билан бирга яшайдиган бола, унинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қиладиган ва агар бу энг яхши манфаатларга мос келадиган бўлса, ота-онаси билан яшашни давом эттиришга имкон берадиган ёрдам олиши керак. Ёрдамчи хизматлар, шунингдек, касалларга вақтинчалик ёрдам кўрсатишнинг турли шаклларини, масалан, уйда ёрдам ёки жамоат даражасида кундузги парваришлашни ўз ичига олиши керак. Ушбу хизматлар ота-оналарга ишлаш, шунингдек, иш юкини камайтириш ва соғлом оила муҳитини сақлашга ёрдам беради. Кўпгина жамоаларда болаларга ғамхўрлик қилишнинг асоси бўлиб қолаётган ва бола парваришининг энг яхши алтернативларидан бири ҳисобланган оиланинг роли кучайтирилиши ва болани, унинг ота-онасини ёки бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлаши керак.

Кўпгина давлатларда ҳомийлик тарбияси муқобил парваришнинг қабул қилинган ва кенг тарқалган шаклидир, кўплаб ҳомийлик остидаги оилалар ногирон болага ғамхўрлик қилишда иккиланишади, чунки ногирон болалар кўпинча муаммоларни келтириб чиқариши ёки қўшимча ғамхўрлик, жисмоний, психологик, ақлий ривожланиш учун алоҳида эҳтиёжлари бўлиши мумкин деб уйлашади. Шу сабабли, болаларни ҳомийлик остидаги оилаларга жойлаштиришга масъул бўлган ташкилотлар тегишли оилаларни зарур таълим ва рағбатлантиришни таъминлаши ва ҳомийлик остидаги оиланинг ногирон болага тегишли ғамхўрлик кўрсатиши учун уларни қўллаб-қувватлаши керак.

БМТнинг Бола ҳуқуқлари Қўмитаси кўплаб мамлакатларда ихтисослаштирилган болалар муассасаларига жойлаштирилган ногирон болалар сонининг кўплигидан ўз хавотирини билдирган. Уларда кўрсатилаётган хизматлар сифати, хоҳ у таълим, хоҳ тиббий ёки реабилитация бўлсин, кўпинча ногирон болаларга ғамхўрлик қилиш талабларига жавоб бермайди. Белгиланган стандартларнинг йўқлиги, стандартларга мос келмаслиги, уларга риоя этилмаслиги ёки етарли назорат қилинмаслиги бунга сабаб бўлади. Бундай муассасалар ногирон болалар психологик, жисмоний, жинсий ва бошқа зўравонлик шаклларига, шунингдек, эътиборсизликка кўпроқ учраши мумкин бўлган заиф махсус муҳитдир.

Шу муносабат билан, Қўмита иштирокчи-давлатларни институтлаштиришдан фақат охирги чора сифатида, ўта зарур ҳолларда ва боланинг манфаатларини кўзлаб фойдаланишга чақиради. У иштирокчи-давлатларга фақат боланинг эркинлигини ёки эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чеклаш мақсадида болаларни муассасаларга жойлаштириш амалиётига чек қўйишни тавсия қилади. Бундан ташқари, мавжуд болалар муассасаларини қайта ташкил этиш, боланинг ҳуқуқлари ва эҳтиёжларини тўлиқ ҳурмат қиладиган кичик турар-жой биноларига устувор аҳамият бериш, муассасаларда болаларни парваришлаш даражасининг миллий стандартларини ишлаб чиқишга эътибор қаратиш лозим. Тартиб-қоидаларга риоя қилиш ва стандартларнинг самарали бажарилишини таъминлаш учун назорат олиб боришлари зарур.

Умумий тавсияларнинг 48-бандига эътибор қаратсак, Қўмита ногирон болаларни ота-оналаридан ажратиш ва муассасаларга жойлаштиришда уларнинг фикри камдан-кам инобатга олинаётганидан хавотирда. Умуман олганда, бу қарорлар болалар ҳаёти ва келажаги учун узоқ муддатли таъсир кўрсатишига қарамасдан, қарор қабул қилиш жараёнлари болаларни тўлиқ шериклар сифатида этарли даражада кўриб чиқмайди. Шу муносабат билан Қўмита иштирокчи-давлатларга ногиронлиги бўлган болаларнинг фикрларини бирлаштириш ва баҳолаш жараёни, ота-оналардан ажралиш ва муассасага жойлаштириш орқали ҳамда ўтиш даврида уларнинг барча масалаларда иштирок этишига кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришни ва кучайтиришни тавсия қилади. Қўмита, шунингдек, ҳимоя чораларини амалга оширишнинг барча босқичларида, қарор қабул қилишдан олдин, уни амалга ошириш жараёнида ва ундан кейин болаларнинг фикрини эшитиш кераклигини таъкидлайди. Шу муносабат билан Қўмита иштирокчи-давлатларнинг эътиборини 2005 йил 16 сентябрда ота-она қарамоғисиз қолган болалар бўйича умумий муҳокама кунида қабул қилинган Қўмита тавсияларига қаратади (CРC/C/153, 636-689-бандлар).

Шу сабабли, болаларни институтлаштириш масалаларини кўриб чиқишда иштирокчи-давлатларга болаларни институтлаштиришдан чиқариш ва уларни оилаларига қайтариш, ҳомийлик ёки ҳомийлик остидаги тарбия дастурларини ишлаб чиқиш таклиф этилади. Ота-оналар ва оиланинг бошқа аъзоларига боланинг уй шароитига интеграциялашувини осонлаштириш учун зарур ва тизимли ёрдам кўрсатилиши керак.

Ушбу умумий тавсиялар мамлакатимизда амалга оширилаётган деинституционализация жараёнида муҳим аҳамият тутишини ёддан чиқармаслигимиз зарур.

Алия Юнусова,

 Бола ҳуқуқлари бўйича вакил