Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасидан фойдаланишда
МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ
  1. Кириш

1.1. Ушбу махфийлик сиёсати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (кейинги ўринларда - Омбудсман) томонидан «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловаси орқали жисмоний шахслардан олинадиган барча шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш тартиби ва шартларини белгилайди.

 

  1. Махфийлик сиёсатида ишлатиладиган тушунчалар 

    2.1. Махфийлик сиёсатида қуйидаги тушунчалар ишлатилади:

Шахсга доир маълумотлар - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

Учинчи шахс — субъект, мулкдор ва (ёки) оператор бўлмаган, аммо шахсга доир маълумотларга ишлов бериш бўйича ҳолатлар ёки муносабатлар орқали улар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахс.

Фойдаланувчи - «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасида рўйхатдан ўтган ва мобил илова хизматидан фойдаланувчи жисмоний шахс.

 

  1. Умумий қоидалар

3.1. Фойдаланувчи томонидан «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасидан фойдаланиши унинг мазкур махфийлик сиёсатига ва унда фойдаланувчининг шахсий маълумотларини олиш ва уларни қайта ишлаш бўйича келтирилган шартлар ва тартибларга қатъий розилигини англатади.

3.2. Фойдаланувчи махфийлик сиёсатда келтирилган шартлар ва тартибларга рози бўлмаса, бундай ҳолда фойдалануви «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасидан фойдаланишни тўхтатиши лозим.

3.3. «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасидан фойдаланишда Омбудсман фойдаланувчи шахсий маълумотларининг ҳаққонийлиги ва тўғрилигини текширмайди, уларни назорат қилмайди ва уларга жавобгар бўлмайди.

 

  1. Махфийлик сиёсатининг предмети

4.1. Ушбу махфийлик сиёсати Омбудсманнинг фойдаланувчи томонидан «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасидан рўйхатдан ўтишда тақдим этиладиган шахсий маълумотлари ва ахборотларнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятини белгилаб беради.

4.2. Фойдаланувчи томонидан мазкур махфийлик сиёсати доирасида шахсга доир маълумотларни ишлов беришга рухсат этилган шахсий маълумотлар «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасининг тегишли формаларига киритиш орқали тақдим этилади.

4.3. Фойдаланувчи «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасида OneID ягона идентификация тизим орқали рўйхатдан ўтганида, махфийлик сиёсатининг 4.2. бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

  • Фойдаланувчи паспорт рақами.

  • Фойдаланувчи паспорт серияси.

  • Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион номери.

4.4. Фойдаланувчи «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасидан фойдаланаётганида фойдаланувчининг мобил қурилмаси ва у томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам (мобил қурилма модели, операцион тизим тури, алоқа каналлари, ишлатилаётган браузер, қурилма IP-манзили ва б. маълумотлар) тақдим этиб боради.

 

  1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини йиғиш мақсадлари

5.1. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотлар қуйидаги мақсадларда йиғиб борилади:

5.1.1. Фойдаланувчига «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасида рўйхатдан ўтиш ва хизматлардан фойдаланиш.

5.1.2. Фойдаланувчининг шахсини текшириш ва тасдиқлаш.

5.1.3. Фойдаланувчи билан ўзаро алоқадорликни ўрганиш.

5.1.4. Фойдаланувчи томонидан шакллантирилган мурожаатлар муаллифининг ҳақиқийлигини таъминлаш.

5.1.5. «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловаси ишига салбий таъсир кўрсатувчи ва ҳаттоки, унинг ишини тўхтатишга олиб келувчи фойдаланувчи томонидан турли ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш.

5.1.6. «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловаси иши самарадорлиги ва хизмат сифатини ошириш.

5.1.7. «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасининг фаолияти билан боғлиқ турли техник муаммолар ва носозликлар вужудга келганда, фойдаланувчини хабардор қилиш.

5.1.8. «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловаси фойдаланувчилари ва ундаги хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ турли статистик ва таҳлилий ўрганишларни олиб бориш.

5.1.9. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини сақлаш.

 

  1. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва уни учинчи шахсларга бериш шартлари

6.1. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларни қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига ва шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амалга оширилади.

6.2. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш фойдаланувчининг розилигига кўра амалга оширилади. Бошқа ҳолларда фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш мумкин эмас.

6.3. Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари махфий ҳисобланади.

6.4. Омбудсман қуйидаги ҳолатларда фойдаланувчининг шахсий маълумотларини учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга:

  • фойдаланувчи томонидан шундай ҳаракатга розилик билдирилганда;

  • амалдаги қонунчиликка кўра суд органларининг тегишли қарорига асосан фойдаланувчи тўғрисидаги маълумот зарур бўлганда.

 

  1. Низоларни ҳал этиш

7.1. Ушбу хавфсизлик сиёсатида келтирилган шахсий маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва уларни учинчи шахсларга бериш билан боғлиқ низолар ва келишмовчиликлар музокара йўли билан ҳал этилади.

7.2. Низолар музокара йўли билан ҳал этилмаган тақдирда низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан суд органларида ҳал этилади.

 

  1. Қўшимча шартлар

8.1. Омбудсман исталган вақтда фойдаланувчиларни огоҳлантирмасдан ушбу махфийлик сиёсатига ўзгартириш, қўшимча ва тўлдириш киритиш ҳуқуқига эга.

8.2. Янги махфийлик сиёсати «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасининг «Маълумотлар» бўлимида жойлаштирилган вақтдан эътиборан кучга кирган ҳисобланади.

8.3. Фойдаланувчи махфийлик сиёсатига киритилган ўзгартириш, қўшимча ва тўлдиришларга розилик билдирмаса, у ҳолда фойдаланувчи «OMBUDSMAN.UZ» мобил иловасидан фойдаланишни тўхтатиши лозим.