Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Нью-Йоркдаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
31 Авг
Жорий йилнинг 30 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Нью-Йоркдаги ваколатхонаси раҳбари Илсе Брандс Керис билан учрашди.
Фарзандини мактабга қабул қилинишида муаммога учраган маҳкума Омбудсманга мурожаат қилди
31 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураевга маҳкума А.Н. фарзандининг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашда қийинчиликка учраётгани бўйича мурожаат қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман БМТТД Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори билан учрашди
30 Авг
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигини муносабати билан инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотлардан халқаро ҳамжамиятни хабардор этиш мақсадида мамлакатимизнинг БМТдаги доимий ваколатхонасида қатор тадбир ва муҳим учрашувлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этмоқда.
Сирдарёдан юборилаётган мурожаатлар асосида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
29 Авг
Сирдарё вилоятида ўтказилган очиқ мулоқотлар ва фуқаролар қабулларида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган эди. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилнинг 26 август куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири айни шу масалада ўтказилди. Унда “Сойибобод”, “Мевазор”, “Бахмал”, “Ишонч” маҳаллаларидаги 65 нафарга яқин фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Сурхондарёдаги 41-сон манзил-колониясидаги маҳкумларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди
29 Авг
2024 йилнинг 27 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили А.Артиков Шеробод туманида жойлашган 41-сон манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, хусусан, “Уста-ҳунарманд” уюшмаси ҳам иштирок этди.
Фарғона вилоятида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
28 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Фарғона вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлили кўрсатмоқдаки, аҳоли бандлигини таъминлаш, пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш, уй-жой билан боғлиқ муаммолар одамларни кўпроқ ташвишга солмоқда.
Сирдарё вилоятидаги пенитенциар муассасалардаги шароитлар ўрганилди
27 Авг
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар Омбудсманга мурожаат юборишди
27 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов  Ҳовос туманида жойлашган 8-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Пенитенциар муассасаларга ўрнатилган “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар мунтазам ўрганилмоқда
27 Авг
Ҳозирда Республика бўйлаб 50 га яқин ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга 350дан ортиқ “Омбудсман қути”лари ўрнатилган. Улар орқали маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари қабул қилинади. Ушбу қутилар ҳар ойда 2 маротаба фақатгина Омбудсман ходимлари томонидан очилади ва мурожаатлар ўрганилади.