Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари: Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг роли
03 Окт
2024 йилнинг 2-3 октябрь кунлари Озарбайжан Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Баку шаҳрида “Иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари: Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг роли” мавзусидаги халқаро конференсия ўтказилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Наримонов иштирок этди.
Сирдарёда Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
02 Окт
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган чекка ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. 
Хоразмдаги 11-сон тергов ҳибсхонасида ўтказилган тиббий кўрикда 3 нафар шахсга жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсия қилинди
30 Сен
2024 йилнинг 27 сентябрь куни Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ҳибсхонада сақланаётган 150 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди?
30 Сен
2024 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Намангандаги Вилоят Руҳий-асаб касалликлари шифохонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
27 Сен
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Тўрақўрғон туманида жойлашган вилоят Рухий асаб-касалликлар шифохонасига мониторинг ташрифини ўтказди. Унда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди. 
Сирдарёдаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
27 Сен
2024 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Янгиер “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Қорақалпоғистондаги манзил-колонияда сақланувчи салкам 250 нафар маҳкумга тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича хулоса берилди
27 Сен
2024 йилнинг 25 сентябрь куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги  минтақавий вакили Қўнғирот туманида жойлашган 27-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга ошириб, маҳкум ва маҳкумалар учун яратилган шароитларни ўрганди.
Аёллар колониясидаги маҳкумалар учун сайёр қабул ташкил этилди
27 Сен
2024 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Б.Машарипов 21-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Бухоронинг Когон шаҳрида яшовчи фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишган?
26 Сен
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда вилоятлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини ташвишга солаётган масалалар танлаб олинади. Бухоро вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари долзарб эканини кўрсатди.