Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия аъзолари вазирлик, давлат идора ва ташкилотлари фаолиятини ўрганмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ҳамкорлигида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловини ўтказиш режалаштирилган эди.

     Мазкур танлов мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш мақсадида ўтказилмоқда. Айни йўналишда танлов асосида ўрганиш, таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

     Танловда ҳар йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасига тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирлик, идора, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этмоқда.  

     Шу муносабат билан мазкур танловнинг ишчи гуруҳ аъзолари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти мудири Азимов Саидбек Ибрагимович тегишли ташкилотларни жойларга чиқиб ўрганмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидаги ҳолат, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ташкил этилган маслаҳат кенгаши ишлари ўрганилди.

     Вазирлик, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларидаги ҳолатларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари

бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати